Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йил 1 апрелда “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Унга кўра, 1 майдан бошлаб Президент Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар устидан реал вақт режимида назорат ўрнатилади. Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ўтказилади. Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар эса 3 иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.
Фармонда келтирилишича, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда камида бир марта парламент палаталарида эшитилади. Ҳудудларда эса ҳокимлар ва маҳаллий идоралар раҳбарлари ҳисоботлари тегишли кенгашларда муҳокама қилинади. Ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда мурожаатлар билан ишлаш жараёнини ёритади ва оммавий ахборот воситаларида билдирилган эътирозларни таҳлил қилиб боради.
Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилиши белгиланди. Унга Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади ва фуқароларни мунтазам қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўради.
Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тақдимотлар жараёнида аҳоли мурожаатларида кўтарилган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича алоҳида ҳисобот бериш тартиби жорий этилади. Давлат органлари ва ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ҳамда сайёр қабуллар тўлиқ рақамлаштирилиб, жараён устидан назорат кучайтирилади.
Қайд этилишича, жамоавий мурожаатлар маҳалла вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида кўриб чиқилади ҳамда уларнинг розилиги асосида назоратдан олинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51017
Жамият
//
Изоҳ йўқ