Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Янги Зеландиядаги элчиси этиб тайинланди

Сақлаш
14:48 / 01.04.2026 5 0

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Янги Зеландиядаги биринчи элчиси тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, 1-апрель куни Веллингтон шаҳридаги Government House қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов Янги Зеландияда ўриндошлик асосидаги элчи сифатида ушбу давлат Генерал-губернатори Даме Синди Кирога ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси Янги Зеландиянинг маори туб аҳолисига хос қадимий анъаналар асосида тантанали равишда кутиб олинди.

 

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистон — Янги Зеландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

 

Янги Зеландия генерал-губернатори Даме Синди Киро Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаган. У давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги натижаларни алоҳида таъкидлаган.

 

Алишер Қаюмов 2024 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси лавозимида ишлаган. Ундан аввал 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//