Жамият
Маълумот берилишича, эгизаклар Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи Одилжон ва Севара Абдуллаевалар оиласида дунёга келган.
“Улар 2 ёшли қизалоғини тарбиялаб келаётган эди. Эндиликда 5 нафар фарзанднинг ота-онасига айланди”, дейилади хабарда. Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Одилжон Абдуллаев — вилоят ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими.
Қайд этилишича, чақалоқлар Республика перинатал марказида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келди. Улар 1412, 1466, 1624 ва 1780 грамм оғирликда бўлиб, бўйлари 37−38 сантиметрга тенг.
Айни пайтда она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи яхши бўлиб, улар тиббиёт муассасасида халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51085
Жамият
//
Изоҳ йўқ