Жамият
Ўзбекистонда алимент тўловларини ундириш тизимини кучайтиришга қаратилган янги тартиб йўлга қўйилмоқда. Қарздорлик мавжуд бўлган шахсларга нисбатан қўшимча чекловлар қўлланилади, дейилади Президент фармонида.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, у тўлиқ бартараф этилгунига қадар қарздорларга нисбатан қатор чекловлар жорий этилади.
Шунингдек, қарздорларга алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, шунингдек айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланиш чекланиши мумкин.
Фармон билан бир қатор бошқа ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, айрим ҳолатларда қарздор вафот этганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда ижро ишларини давлат ижрочисининг қарори билан тугатиш тартиби жорий этилади.
Шу билан бирга, муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосидаги ундириш ишларини амалга ошириш ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади.
Мазкур чора-тадбирлар ижро тизимининг самарадорлигини ошириш, қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиш ва, энг муҳими, болалар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ