Жамият
Ўзбекистонда ҳаво сифати кескин ёмонлашиб кетган пайтлар учун ҳаракатлар тартиби (алгоритми) ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президент фармонида қайд этилган.
Унга кўра, бир ой муддатда аҳолини тезкор огоҳлантириш механизми ишлаб чиқилади. Унда СМС-хабарлар, оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар орқали ҳаво сифати ёмонлашгани ҳақида хабар бериш, хавф даражаси бўйича расмий маълумотларни етказиш кўзда тутилган.
Шунингдек, аҳолини ҳимоя қилиш чораси сифатида очиқ ҳавода бўлишни чеклаш, айниқса болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор шахсларни уйда қолишга чақириш, таълим муассасаларида очиқ ҳаводаги машғулотларни вақтинча бекор қилиш ҳамда оммавий тадбирларни чеклаш белгиланган.
Фармонга мувофиқ, зарур ҳолларда давлат идораларида иш жараёнини мослаштириш, жумладан, масофавий иш форматига ўтиш имконияти ҳам кўриб чиқилади. Бундан ташқари, саноат, энергетика, қурилиш ва транспорт соҳаларида чиқиндиларни вақтинча камайтириш, қурилиш ишларини чеклаш, транспорт ҳаракатини қисқартириш, шунингдек, чангни камайтириш чораларини қўллаш ҳам назарда тутилган.
Эндиликда, Ўзбекистонда 2026 йил 1 майдан ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади. Ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади. 1 апрелдан эса чанг бўронларининг олдини олиш учун Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида “яшил девор”лар барпо этиш бошланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ