1 апрелдан бошлаб Ботаника боғида велосипед ва самокатлар ҳаракати чекланади

Сақлаш
16:02 / 31.03.2026 13 0

Ташриф буюрувчилар хавфсизлигинитаъминлаш мақсадида Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент Ботаника боғи маъмуриятига таяниб ЎзР Фанлар академияси хабар берди.

 

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиб, турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилган.

 

Шу туфайли, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ва Илмий кенгаш қарорига асосан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади.


Ахборот матнида қайд этилишича, ушбу чора барча учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади, дейилади хабарда.


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//