Жамият
Кеча, 30 март куни соат 17:50 да 12-автобус саройи филиали тасарруфида бўлган, 104-сонли йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган 59 ёшли автобус ҳайдовчиси (умумий меҳнат фаолияти 15 йил, корхонада 3 йил) автобусни Сергели тумани «Янги Сергели» кўчаси бўйлаб бошқариб кетаёган вақтида, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермасдан, она ва боланинг ҳаётига хавф туғдириб ҳаракатланиши оқибатида пиёданинг қўлидаги телефон ва бошқа буюмлари тушиб кетади.
Ушбу қўпол қоидабузарлик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, тармоқ фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, содир этилган ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Бошқарув раиси ўринбосари, Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси, «12-Автобус саройи» раҳбарияти ва масъуллари ҳамда ИИББ ЙҲХБ ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Келгусида шу каби кўнгилсиз ҳодисаларни барвақт олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида, ҳайдовчи А.С билан корхона ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ