2025 йилда мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонда яшаш учун кўчиб келган

Сақлаш
12:32 / 31.03.2026 11 0

2025 йил давомида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

 

Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

 

Россия — 39,9 %;

Қозоғистон — 20,3 %;

Тожикистон Республикаси — 10,3 %;

Қирғиз Республикаси — 4,3 %;

Туркманистон — 3,1 %;

бошқа давлатлар — 22,1 %.

 

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

 

Тошкент шаҳрига — 698 нафар

Тошкент вилоятига — 275 нафар

Қорақалпоғистон Республикасига — 101 нафар

Сирдарё вилоятига — 24 нафар

Фарғона вилоятига — 14 нафар

Жиззах вилоятига — 12 нафар

Навоий вилоятига — 12 нафар

Бухоро вилоятига — 11 нафар

Хоразм вилоятига — 7 нафар

Қашқадарё вилоятига — 2 нафар

Самарқанд вилоятига — 2 нафар

Наманган вилоятига — 1 нафар

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//