1 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Сақлаш
12:24 / 31.03.2026 11 0

Гидрометеорология хизмати агентлиги 1 апрель куни кутилаётган об-ҳаво прогнози билан бўлишди.

 

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 27-29° илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фаръона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

 

Агентлик шунингдек, бугун, 31 март ва 2-6 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//