ТДТга аъзо мамлакатларнинг илк қўшма технологик сунъий йўлдоши прототипи намойиш этилди

Сақлаш
10:13 / 31.03.2026 8 0

30 март куни Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо давлатлар космик агентликлари раҳбарларининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Space Technology Conference 2026 тадбири доирасида Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистон, шунингдек, кузатувчи мамлакатлар Венгрия ва Туркманистон вакиллари космик соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Технологик сунъий йўлдош яратиш бўйича қўшма лойиҳа, Ерни масофадан зондлашни ривожлантириш, иқтисодиётга космик технологияларни жорий этиш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва хусусий секторнинг иштироки диққат марказида бўлди.

 

Қайд этилишича, ҳозирги кунда глобал космик иқтисодиётнинг ҳажми 500 миллиард АҚШ долларидан ошган бўлиб, 2030 йилга келиб 1 триллион долларга етиши прогноз қилинмоқда. Шу сабабли ҳам ТДТга аъзо давлатлар учун космик технологияларни ривожлантириш стратегик аҳамиятга эга. Аъзо давлатлар умумий ҳисобда 170 миллиондан ортиқ аҳоли ва кенг географик ҳудудни қамраб олади, бу эса космик хизматлар, хусусан ер кузатуви, алоқа ва навигация технологияларини ривожлантиришда катта имкониятлар яратади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

16:12 / 30.03.2026 0 18
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//