Жамият
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда, айниқса, кино ва сериаллардан муаллиф рухсатисиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан Адлия вазирлигига келиб тушаётган мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Шундай ҳолатлардан бири — «97-модда» сериали билан боғлиқ.
Келиб тушган мурожаатга биноан олиб борилган ўрганиш давомида «Twenty one entertainment» МЧЖ (СаломТВ)га тегишли бўлган мазкур сериал «Шунчаки кино» Телеграм канали томонидан рухсациз тарқатилгани маълум бўлган.
Хабарга кўра, аудиовизуал асардан канал маъмури Ш. Шукуров муаллиф рухсатисиз фойдаланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди қарорига кўра, ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси МЖтК 177¹-моддаси биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51086
Жамият
//
Изоҳ йўқ