Жамият
Президент фармони билан Ўзбекистонда 3 ой муддатда «Яшил чипта» тизими жорий қилинади.
Бунда самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изини (таъсирини) аниқлаш ва фойдаланувчиларга маршрутнинг табиатга таъсирини «яшил чипта» сотиб олиш орқали компенсация қилиш имкони берилади.
Шунингдек, ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, ички ва ташқи бозорда реализация қилинадиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изини ҳисоблаб, харидорга маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсирини ихтиёрий равишда компенсация қилиш имконияти яратилади.
Карбон изи (таъсири) Экология қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмага мувофиқ автоматик равишда аниқланади.
«Яшил чипта» олиш орқали табиатга етказилган зарар компенсациясидан тушган маблағлар Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасига ўтказилади ҳамда фақат дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш тадбирларига йўналтирилади.
Маълумот учун, карбон изи — бу, инсон, ташкилот ёки фаолият натижасида атмосферага чиқариладиган иссиқхона газлари (асосан карбонат ангидрид —CО₂) миқдори. Карбон изи «Carbon footprint» орқали ўлчанади ва одатда килограмм ёки тонна карбонат ангидрид билан ҳисобланади
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ