Жамият
Радар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ҳисобланади
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.
Шунингдек, жарима балларини транспорт воситаси мулкдори ва мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси) фойдаланувчи бошқа ҳайдовчиларга тақсимлаш тартиби жорий этилади.
Тиббиёт ходимлари 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайди
Давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.
Айрим касаначиларга фоизсиз ссуда берилади
Ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.
Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади
Халқаро конференсия ва тадбирларни ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорларга улар томонидан тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.
Ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўловлар фақат банк карталари орқали амалга оширилади
Қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
▪️ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
▪️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
▪️ алкогол ва тамаки маҳсулотлари;
▪️ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефт-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
▪️ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
▪️ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Киберхавфсизликни таъминлаш кучайтирилади
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
Ҳимоя ордерини олган аёлларнинг телефонига "SОS" чақирувини берувчи "my.ihma.uz" мобил иловаси ўрнатилади
Ҳимоя ордери берилган жабрланувчи хотин-қизларнинг алоқа воситаларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи ("SОS" чақирув) "my.ihma.uz" мобил иловаси уларнинг розилиги билан ўрнатилади.
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
Маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи "Қаратау" ва "Бестобе" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коеффисиентлар қўлланилади.
Айрим стартап лойиҳаларга ИТ-парк резиденти мақоми берилади
"Рақамли стартаплар" дастурида иштирок этувчи стартап лойиҳаларга IТ-парк резиденти мақоми берилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган экспортнинг минимал кўрсаткичлари талабисиз тегишли имтиёз ва преференсиялардан фойдаланишга рухсат берилади.
Илмий муассасаларда KPI тизими ишга туширилади
Фанлар академияси ўз тизимидаги илмий муассасаларда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда илмий ходимлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва илмий муассасалар фаолият самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этади.
Юридик шахсларга молиявий санкцияларни қўллаш тартиби қўлланади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга молиявий санкцияларни қўллаш тартиби жорий этилади.
Нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси узайтирилади
Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади.
Бунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра нотариус ўз розилиги билан иш фаолиятини 70 ёшгача амалга ошириши мумкин.
"Яшил девор"лар барпо этилади
Чанг бўронларининг олдини олиш учун Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида "яшил девор"лар барпо этиш бошланади.
Янги саноат зоналарини ташкил қилишда муддатсиз мораторий жорий этилади
Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Xалқаро аэропортларда чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими ишга туширилади
Республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади.
Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати ҚҚСни инобатга олган ҳолда 300 минг сўм этиб белгиланади.
Футболчилар даромад солиғидан озод қилинади
2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ