Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Сақлаш
11:43 / 30.03.2026 12 0

Ўзгидромет 3 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва куннинг иккинчи ярмида марказий ва жанубий вилоятлар бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +20– +25 даража илиқ бўлади.

 

31 март ва 1 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +27– +30 даража илиқ атрофида бўлади.

 

2 апрелда шимоли-ғарбий ҳудудларда, чўл зонасида ва жанубий вилоятларда, 3 апрелда эса республиканинг кўплаб вилоятларининг баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +24– +27 даражагача, жанубда +20– +22 даражагача пасаяди.

 

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда 14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида бугун ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +22– +24 даража илиқ бўлади.

 

31 март ва 1-2 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +27– +29 даража илиқ бўлади.

 

3 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +24– +27 даража илиқ бўлади.

 

Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//