Жамият
Яқинда қабул қилинган Президент қарорига кўра, жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган «Иккинчи имкон» ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида 2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Бунда:
▪️ ўқув курслари 8–12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади;
▪️ ўқув курсларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни содир этган жазони ўтаётган ёшлар жалб қилинади;
▪️ ўқув курсларига жалб қилинганлар хорижий тилларни (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўрганиш бўйича ягона интенсив дастурлар асосида ҳам ўқитилади;
▪️ ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги сертификатлар берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77744
Жамият
56720
Жамият
55942
Жамият
50999
Жамият
//
Изоҳ йўқ