Жамият
Бир неча кун аввал геморагик инсульт ташхиси билан шифохонага ётқизилган таниқли журналист ва шоир Карим Баҳриев оғир хасталик ортидан 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Журналист уюшмаси хабар берди.
Карим Баҳриев 1962 йилнинг 15 июль куни Самарқанд вилояти, Ургут туманида дунёга келган. У Самарқанд давлат университетида, кейинчалик Москва давлат университетининг журналистика факультетида таълим олган.
Карим Баҳриев журналист, ёзувчи, таржимон, сиёсатчи сифатида фаолият юритиб, 1990–1995 йилларда парламент депутати ҳам бўлган.
У шунингдек, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Маърифат» газеталарида, «Жаҳон адабиёти», «Дугоналар» нашрларида фаолият юритган, 90 йилларда «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири сифатида ҳам танилган. Журналист кўплаб илмий-оммабоп ва адабий асарлар муаллифи бўлиб, «Сабр косасининг синиқлари», «Томчидил» каби шеърий китоблар, шунингдек журналистика ва ҳуқуқ соҳасига оид қатор асарлар ёзиб қолдирди. Айниқса, унинг 2000 йиллар бошида нашр қилинган «Сўз эркинлиги ҳақида сўз» номли китоби ўз даврида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Карим Баҳриев сўнгги йилларда таржима соҳасида самарали ижод қилди. Хусусан, у Платон, Вольтер, Монтен, Паскал, Вовенарг, Ларошфуко, Лабрюернинг фалсафий асарларини, жаҳон халқлари ҳикматларини, Генри Форднинг «Менинг ҳаётим», Жорж Оруэллнинг «1984» ва «Молхона», Светлана Алексеевичнинг «Чернобил таваллоси» романларини ва Малколм Гладуэлнинг «Даҳолар ва уддабуронлар» асарларини, шунингдек Чингиз Айтматов, Дино Буссати, Жованни Папини ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.
Марҳум Журналистлар уюшмаси Жамоатчилик кенгаши раиси, Ёзувшилар уюшмаси ва Журналистлар уюшмаси аъзоси эди ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида медиа ҳуқуқи ва этикаси фани муаллими сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77738
Жамият
56719
Жамият
55940
Жамият
50994
Жамият
//
Изоҳ йўқ