Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухородаги тарихий жойларни зиёрат қилди

Сақлаш
17:48 / 27.03.2026 10 0

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Бухорога ташрифи доирасида муқаддас обидалар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Олий мартабали меҳмон дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Мазкур мажмуа Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган масканда барпо этилган бўлиб, у мақбара, масжидлар, хонақоҳ, дахма ҳамда сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади. Бу ерда Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар руҳига бағишлаб дуо қилинди, Ўзбекистонга тинчлик ва фаровонлик тиланди.

 

 

Шундан сўнг президентлар Арк қўрғони билан танишди. Мазкур қалъа Бухоронинг энг қадимий иншоотларидан бири бўлиб, қарийб 1500 йил давомида ҳукмдорлар қароргоҳи сифатида хизмат қилган.

 

Ташриф давомида Пойи Калон мажмуаси ҳам катта қизиқиш уйғотди. Президентлар, шунингдек, Лаби Ҳовуз ансамблини ҳам кўздан кечирди.

 

 

Ташриф чоғида Тожикистон етакчисига ҳар бир тарихий обиданинг меъморий ечимлари, миллий ҳунармандчилик намуналари, нақш ва рамзларнинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Қайд этилишича, Бухоронинг бой тарихи, Буюк ипак йўлидаги ўрни ҳамда илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси Тожикистон делегатсиясида катта таассурот қолдирди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//