Жамият
2026-йил 1-сентябрдан бошлаб санъаткорлар ва бошловчилар кўрсатадиган барча хизматларни “Солиқ” иловасида рўйхатга олиниши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида келтирилган.
Қарор лойиҳасига кўра, ижрочилар 2026-йил 1-сентябрдан 2029-йил 1-январга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни “бир хизмат – бир тўлов” тамойили асосида иловага мувофиқ қатъий миқдорларда амалга оширади. Бундан меҳнат шартномаси асосида меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ижодий фаолият олиб бораётган ижрочилар мустасно.
2029-йил 1-январдан бошлаб ижрочиларнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси шартнома қийматидан келиб чиққан ҳолда, бироқ қатъий миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.
Хизмат деганда ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЙдаги маросим, ош бериш, кечқурунги никоҳ тузиш — никоҳ тўйи, келинсалом), суннат тўйи маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар) тушунилади.
Қайд этилишича, тўлов миқдори ижрочининг рейтинги ва хизмат кўрсатиш ҳудудига (Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ёки қишлоқ жойлари) қараб белгиланади. Масалан, И рейтинг гуруҳидаги ижрочи Тошкент шаҳридаги бир хизмати учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида тўлов амалга оширади.
Ушбу тўловлар ижрочи томонидан кўрсатиладиган ҳар бир хизмат учун ундирилади ҳамда унинг миқдори тегишли маълумотлар мобил иловада рўйхатга олинган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу тўловлар бепул асосда хизмат кўрсатилган тақдирда ҳам ундирилади. Маданият вазирлиги томонидан давлат тадбирларига бепул жалб қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Шунингдек, ижрочилар томонидан хизмат кўрсатиш жойи, санаси тўғрисидаги маълумотларни мобил иловада акс эттириш тартибида амалга оширилади. Мобил иловада ижрочилар томонидан тегишли маълумотлар киритилгандан ва белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилгандан сўнг автоматик тарзда электрон маълумотнома шакллантирилади.
Концерт-томоша хизматлари бўйича тегишли маълумотлар солиқ органларининг мобил иловасига киритилмаса, ижрочиларга ва ижодий гуруҳларга нисбатан шартномаларнинг ўртача қийматининг 20 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан (8 млн 420 минг сўмдан) кам бўлмаган суммада жарима қўлланилади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан қўлланилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ