Сиёсат
Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туманга янги ҳоким тайинланди.
Жараёнда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Вилоят раҳбари томонидан туман ҳокими лавозимига Илҳом Очилович Сапаров номзоди таклиф этилди. Ушбу номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланиб, у Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Илҳом Сапаров 1975-йилда Термиз туманида туғилган. У 2002-йилда Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011-йилда магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида у Сурхондарё вилоятидаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими ҳамда Маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маданият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
78186
Жамият
56938
Жамият
56193
Жамият
51238
Жамият
//
Изоҳ йўқ