Жамият
Ҳафта охирида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
Жума кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида бўлади. Шанба-якшанба кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳарорат фони бироз пасаяди. Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати +20…+25 даражани ташкил этади. Ҳарорат кечалари +12…+17 даража атрофида бўлади.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума ва шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +27…+29 даража бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10−12 м/с тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи +21…+23 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +13…+15 даража бўлади.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ