Сиёсат
Тожикистон президентининг давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида ушбу мамлакат элчихонасининг янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очди.

Икки давлат раҳбари элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар-жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирди.
Маросим якунида президентлар Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканини тасдиқлади.


Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
Спорт
78195
Жамият
56940
Жамият
56197
Жамият
51239
Жамият
//
Изоҳ йўқ