Иқтисод
Ўзбекистонликларни Италиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасига ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Италия қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджида ҳамда Cонфагриcолтура ташкилоти вице-президенти Лука Бронделли иштирокида учрашув бўлиб ўтган.
Унда Миграция агентлиги ва Италиянинг Associazione Imprese Ortofrutticole (Мева-сабзавот корхоналари ассоциацияси) ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган.
.jpg)
Келишувга кўра, ўзбекистонликлар Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб этилади. Ассоциация президенти Марко Салви жорий йилда пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирган.
Қайд этилишича, мазкур ассоциация Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияларни бирлаштиради ва фермерликдан тортиб қайта ишлаш, логистика ҳамда экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Ассоциация етиштирувчи асосий маҳсулотлари қаторига олма, киви, анор ва қулупнай киради.
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ