Ўзбекистонда халқаро молия маркази ташкил этилади

Сақлаш
09:08 / 26.03.2026 10 0

Ўзбекистонга инвестицияларни ошириш мақсадида Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади. 25 март куни президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги тақдимот билан танишди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача молия маркази иқтисодиётга қўшимча 20-25 миллиард доллар жалб қилиш, ялпи ички маҳсулот ўсишига ҳар йили қўшимча 1 фоизгача ҳисса қўшиш, 15 мингтагача янги юқори малакали иш ўрни яратиш, 10 минг нафар мутахассис малакасини оширишга хизмат қилиши мумкин.

 

Марказ фаолияти учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш кўзда тутилган. Бунда Англия ва Уэлснинг умумий ҳуқуқи марказ тўғрисидаги қонунга зид бўлмаган даражада татбиқ қилинади, марказнинг бошқарув органлари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш ваколатига эга бўлади.

 

Низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган Тошкент халқаро тижорат суди ва халқаро арбитраж маркази фаолияти йўлга қўйилади.

 

Марказ резидентлари учун кег имкониятлар яратилади:

– капиталнинг эркин ҳаракати ва репатриацияси;

– эркин валута операциялари;

– замонавий тўлов воситалари, жумладан, рақамли активлар билан ишлаш;

– имтиёзли солиқ режими;

– соддалаштирилган виза тартиби кабилар.

 

Молия-инвестиция ва банк фаолияти, суғурта, рақамли активлар, қимматли қоғозлар, тўлов тизимлари ва хизматлари, молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар марказнинг асосий фаолият йўналишлари бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//