11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова Britain’s Got Talent лойиҳасида қатнашган илк ўзбекистонлик бўлди

Сақлаш
01:59 / 26.03.2026 11 0

Ўзбекистонлик 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова Britain’s Got Talent истеъдодлар шоусида юртимиз номидан иштирок этган илк қатнашчи бўлди. Унинг чиқиши акс этган видео 24-март куни лойиҳанинг расмий YouTube каналида эълон қилинди.

 

Ёш вокалист саҳнадаги дебюти учун “Энг буюк шоумен” (The Greatest Showman) фильмидаги Never Enaugh композициясини танлади.

 

Ясминанинг ижроси ҳам томошабинлар, ҳам ҳакамларнинг ҳайратига сабаб бўлди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари бундай ёш учун хос бўлмаган вокал техникасини алоҳида эътироф этди.

 

Yasmina Husniddinova, Britain’s Got Talent

 

“[Овоз] кучи ва назорати шунчаки ғайритабиий даражада эди. Табриклайман!” — дея чиқишни изоҳлади ҳакам Аманда Холден. Унинг ҳамкасби Алиша Диксон эса ижро динамикасига эътибор қаратди: “Сен сокин лаҳзалар ва ҳақиқий кучли қисмлар ўртасида яратган контраст менга жуда ёқди. Бу жуда оқилона қарор бўлди, чунки бошида ҳаммаси нафис эди, кейин эса овозингни шунчалик гўзал намойиш эта бошладингки, қўшиқ охирига келиб шунчаки „парвоз қилдинг”.

 

Ҳакамлар ҳайъатининг бошқа аъзолари, жумладан, KSI ҳам Ясминанинг мураккаб юқори ноталарни қанчалик узоқ ушлаб тура олишига қойил қолганларини билдирди. Якунда Ясмина тўртта “ҳа” жавобини олди.

 

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Ясмина Britain’s Got Talent шоусида чиқиш қилган илк ўзбекистонлик иштирокчи бўлганини маълум қилди ва ватандошларни уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//