Жамият
Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этаётган фуқаролар ва бизнес вакилларини рағбатлантириш тизимини жорий этилади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бўлим бошлиғи Жавоҳир Мусаевнинг сўзларига кўра, лойиҳа иштирокчилари учун кўкаламзорлаштиришга қўшган ҳиссасига қараб махсус мақомлар бериш кўзда тутилган.
“Мисол учун, 100 туп дарахт эккан ёки „яшил“ хайрия жамғармасига 10 млн сўм хайрия қилган фуқароларга „экофаол фуқаро“ мақоми берилади”, деди у.
1000 туп дарахт эккан ёки жамғармага тегишли миқдорда маблағ ўтказган тадбиркорларга эса “экоҳамкор” мақоми берилади.
Унинг таъкидлашича, ўз маблағлари ҳисобидан 5 млрд сўм хайрия қилган ёки 5000 га яқин кўчат эккан ҳамда боғлар ташкил этишда фаол иштирок этган фуқароларга “меценат” мақоми берилади.
Бундан ташқари, энг фаол иштирокчилар учун давлат мукофоти ҳам кўзда тутилган.
“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўз маблағлари ҳисобидан камида бешта яшил боғ ташкил этишда фаол иштирок этган фуқароларни „Келажак бунёдкори“ давлат мукофоти билан тақдирлаш кўзда тутилмоқда”, дея қўшимча қилди қўмита вакили. Тақдимотда ҳаво ифлосланишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам намойиш этилди.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55936
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ