Жамият
2026-йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,77 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Маълумот берилишича, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан ташриф буюрувчилар сони 441 минг кишига ёки 33 фоизга ошган.
Сайёҳларнинг асосий оқимини анъанавий тарзда қўшни мамлакатлар таъминлаган. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон 1-ўринда — 521 мингдан ортиқ киши. Кейинги ўринларни Тожикистон (469 минг) ва Қозоғистон (386 минг) эгаллаган.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар сони бўйича ўнталикка Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ва Жанубий Корея (5 минг) кирган.
Жамият
Илм-фан
Жаҳон
Жаҳон
Маданият
Маданият
77886
Жамият
56796
Жамият
56025
Жамият
51077
Жамият
//
Изоҳ йўқ