Жамият
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу босқич якунида 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма яратилади. Лойиҳа тўлиқ рўёбга чиқарилганда эса Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли яшайдиган замонавий мегаполисга айланади.

Майдони 32 гектар бўлган “Буюк Ипак йўли” мажмуаси Янги Тошкентнинг муҳим жамоат ва маданий масканларидан бири сифатида барпо этилади. Лойиҳа доирасида турар жойлар, тижорат объектлари, меҳмонхоналар, маданият ва таълим марказлари ҳамда бошқа замонавий инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, мажмуа ҳудудида Буюк Ипак йўли билан боғлиқ турли цивилизацияларга бағишланган мавзели маҳаллалар ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатларни акс эттиради. Тақдимотда Ўзбекистон маҳалласига алоҳида эътибор қаратилиб, унда миллий тарих, маданият ва қадриятларни ҳар бир бино ва жамоат маконида ифодалаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, мамлакатнинг бой тарихий меросини кенг намойиш этиш мақсадида қатор музейларни модернизация қилиш режалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Имом Мотуридий зиёратгоҳида янги музей ташкил этиш, “Баҳоуддин Нақшбанд” илмий-инновацион музейи фаолиятини бойитиш ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейини замонавий дизайн ва экспозициялар асосида янгилаш таклифлари билдирилди.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳаларнинг асосий мақсади миллий тарихни чуқур ёритиш, замонавий маданий инфратузилмани шакллантириш ва туризм салоҳиятини оширишдан иборат. Давлат раҳбари тақдим этилган лойиҳаларни маъқуллаб, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
77731
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ