2021 йилда Вақф фонди маблағлари нималарга сарфлагани маълум қилинди

Сақлаш
17:12 / 19.01.2022 767 1

Вақф фондига 2021 йилда келиб тушган маблағлар қаерга ва қанча хайрия қилингани айтилди. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Фонд матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2021 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 69 миллиард 22 минг 690 сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган.

 

Хусусан,

 

– диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 1 120 601 500 сўм;

 

– диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 5 573 046 366 сўм;

 

– диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар тўлов шартномаси учун –840 000 000 сўм;

 

– ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун – 15 450 000 сўм;

 

– масжидлар қурилиши учун – 932 920 454 сўм;

 

– масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 36 798 386 010 сўм;

 

– уйлари ёнғиндан талафот кўрган фуқароларга моддий ёрдам учун – 90 000 000 сўм;

 

– ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 6 818 035 811 сўм;

 

– аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 3 600 531 000 сўм;

 

– турли хайрия тадбирлари учун – 1 736 459 260 сўм;

 

– вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам – 1 116 680 000 сўм;

 

– аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга – 290 580 000 сўм;

 

– Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси моддий техник базасини бойитиш учун – 90 000 000 сўм;

 

– диний соҳа ходимлари ва диний таълим муассаса устоз-мураббийлари, талабалари ва техник ходимларини пандемия даврида моддий қўллаб қувватлаш учун – 10 миллиард сўм маблағлар фақатгина хайрия ишлари учун сарфланган.

 

«Шунингдек, йил давомида ичимлик суви танқис бўлган ҳудудлар учун Қорақалпоғистонда 76 та, Қашқадарёда 2 та ва Сурхондарёда 1 та, жами 79 та артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилиб, ўша ҳудуддаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

 

2021 йилда жорий этилган янги «Вақф кўмаги» лойиҳаси доирасида 4 та вилоятнинг қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 103 нафарига керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланди», дейилади хабарда

1 Изоҳ

Yulduz

06:01 / 01.01.1970

Bu juda katta savob. Albatta muxtoj oilalarga yordam berish bu anchayin ajrimlar va yomon xolatlarni oldini oladi deb õylayman.Men mana shunday vaziyatda yashayabman, oilamizda 4 ta xõjalik bir joyda yashaymiz.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//