Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Россия етакчиси Ўзбекистон Президенти ва халқини Наврўз байрами билан муборакбод этди.
Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ўсиб, 13 миллиард долларга етди, жорий йил бошидан эса яна 32 фоизга кўпайди.
Саноат, энергетика, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.
Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳасини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг самарали фаолиятига юксак баҳо берилди.
Томонлар кооперациянинг янги шакл ва лойиҳаларини илгари суриш учун самарали майдонга айланган «ИННОПРОМ Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасининг навбатдагисини жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга фаол тайёргарлик кўраётгани таъкидланди.
Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Украинадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ