Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли 2030 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Сақлаш
16:02 / 24.03.2026 10 0

«Ҳозир биз Европа ва Хитой ўртасидаги «боши берк» мамлакатда яшаётган бўлсак, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилишининг якунланиши билан биз транзит давлатга айланамиз», деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров Норин туманидаги Наврўз байрамига аталган табрик нутқида.

 

 

Унга кўра, магистралнинг ишга туширилиши 2030 йилга мўлжалланмоқда. Президент қайд этишича, ушбу йирик масштабга эга лойиҳанинг амалга оширилиши — янги транзит алоқаларини тақдим этиб, ҳудуднинг халқаро аҳамиятини оширади.

 

Логистик потенциал нафақат Норин ҳудудида, балки бутун Қирғизистон бўйлаб ошади: юкларни етказиш вақти сезиларли қисқаради, бу эса янги бозорга чиқиш учун кенг имкониятларни тақдим этади.

 

Президент шунингдек, темир йўл бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш ва савдо-логистик марказларни барпо этиш давр талаби эканини таъкидлади. Темир йўл тармоғини ривожлантириш — ички алоқаларни мустаҳкамлаб, қишлоқ хўжалиги ва туризмга кучли туртки беради.

 

Мазкур темир йўлнинг қурилиши 2024 йилнинг 27 декабрь куни бошланган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//