Япония ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф этмоқда

Сақлаш
15:05 / 24.03.2026 11 0

Миграция агентлиги ва Япониянинг «Проуд Партнерс» компанияси ўзбекистонликларни ҳайдовчилик соҳасида ишга таклиф қилмоқда.

 

Номзодлар учун асосий талаб ссифатида 2026 йил апрель ойида бошланадиган Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этишга тайёрлик кўрсатилган. Курс давомида ўқувчилар бепул ётоқхона билан таъминланиши қайд этилган.

 

200 та юк етказиб берувчи ҳайдовчи учун таклиф қилинаётган иш ўринлари Японияда бўлиб, танлов ўтказувчи ташкилот «Проуд Партнерс» компанияси 30 мартдан 3 апрелгача онлайн суҳбат асосида номзодларни саралаб олади.

 

 

Танловда БC (C тоифани олганига 3 йил бўлган) тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, 21-35 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар тегишли «Розилик хати» шартларига розилик билдирач иштирок этиши мумкин.

 

1200-2000 АҚШ долларигача (кўтарилиши ҳам мумкин) ойлик маошни таклиф қилаётган ушбу танловда япон тилини биладиганларга устунлик берилади.


Белгиланган иш вақтидан ташқари ишланган соатларда янада юқори даромад олиш имконияти мавжудлиги қайд этилган. Шунингдек, иш унумдорлигига қараб йилига 2 марта моддий рағбатлантириш ва авиабилет харажатларини қопланаш, ишчи визани расмийлаштириб (харажат компенсация қилинади), тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

 

Иш жадвали — сменали бўлиб, иш берувчи компанияга қараб фарқ қилади.


Ишчилар иш берувчи томонидан иш ҳақидан ушлаб қолиш эвазига (ўртача 200 АҚШ доллари) турар жой билан таъминланади.

 

Номзодлар Миграция агентлигининг Хорижда иш платформасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Талабларга мос келадиганларга Миграция агентлиги ходими боғланиб, смс юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//