Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Сақлаш
09:53 / 23.03.2026 8 0

Ўзгидромет 28 мартгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 ва 28 мартда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси 23–27 мартда +7– +12° илиқ, 24–26 мартда +8– +13° илиқ, 27-28 мартда +10– +15° илиқ, кундузи 27 мартда +20– +25° илиқ, 23–26 мартда +22– +27° илиқ, 28 мартда +18– +23° илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 24-25 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 23 ва 26–28 мартда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси 23-28 мартда 10-15° илиқ, кундузи 27-28 мартда +20– +25° илиқ, 23–26 мартда +23– +28° илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 24–26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 23 ва 27–28 мартда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси 23–26 мартда +7– +12° илиқ, 27-28 мартда +10– +15° илиқ, кундузи 23 ва 28 мартда +20– +25° илиқ, 24–27 мартда +22– +27° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 ва 27 мартда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24–26 ва 28 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси +10– +15° илиқ, кундузи 28 мартда +20– +25° илиқ, 23–27 мартда +23– +28° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, фақат 23 ва 27-28 мартда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 5–10 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси 23–26 мартда +7– +12° илиқ, 27-28 мартда +10– +15° илиқ, кундузи 23-24 ва 28 мартда +20– +25° илиқ, 25–27 мартда +22– +27° илиқ бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат 24-25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси 23–28 мартда +3– +8° илиқ бўлади, кундузи 23–28 мартда +14– +19° илиққача кўтарилади.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//