Жамият
“Time Out” журнали ушбу йил учун дунёдаги энг гўзал 51 та жой рўйхатини эълон қилди. Таъкидланишича, рўйхат субъектив бўлса-да, ҳар бир ўринни баҳолаш ҳақиқий тажрибага асосланган.
Испания шимолидаги Пикос-де-Европа тоғ тизмаси дунёнинг энг гўзал жойи деб топилди. “Ушбу рўйхатдаги ҳар бир пляж, кўл, шаҳар ва водий бизнинг саёҳатчи-муаллифлар тармоғимиз томонидан текширилди. Бир сўз билан айтганда, уларнинг барчаси саёҳат қилишга ва уларни ўз кўзингиз билан кўришга арзийди”, дейилади хабарда.
Индонезиядаги “Komodo National Park” ва АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳридаги “Morgan Library and Museum” кутубхонаси кейинги ўриндан жой олган.
Шунингдек, Португалиядаги “Douro Valley”, АҚШдаги “Big Sur”соҳил ҳудуди, Англиядаги “Ullswater” кўли ҳам рўйхатга киритилган. Италиянинг Болоня шаҳридаги тарихий маркази ва Сардиниядаги “Capo Testa” яримороли каби манзиллар эса 2026-йилда илк бор рейтингда ўрин эгаллади.
Қайд этилишича, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бўлиб, Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони дунёнинг энг гўзал манзилларидан бири сифатида тан олинган. У 47-ўринни эгаллаган. Мадрасалар, нақшинкор гумбазлар ва меъморий мажмуалар эса алоҳида таъкидланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77719
Жамият
56703
Жамият
55926
Жамият
50980
Жамият
//
Изоҳ йўқ