Жамият
Наврўз байрами ва Рамазон ҳайити арафасида Тошкент шаҳридан ҳудудларга йўловчилар учун қўшимча автобус қатновлари ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, «Тошкент» автовокзалидан амалдаги рейслардан ташқари ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 70 дан ортиқ қўшимча автобуслар ҳаракатланмоқда.
Қатновлар Зомин, Самарқанд, Жарқўрғон, Бухоро, Қоракўл, Мирбозор, Навоий, Жўш, Нурота, Зармитан, Зарафшон, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ, Кадан, Паяриқ, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, Шеробод, Термиз, Денов, Узун, Урганч, Хива, Гурлан, Тўрткўл ва Нукус шаҳарларига амалга оширилмоқда.
Вазирлик маълумотига кўра, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунларида йўловчилар оқими ошишини инобатга олиб, қўшимча рейслар талабдан келиб чиққан ҳолда узлуксиз равишда ташкил этилади.
Шунингдек, жараёнларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Транспорт вазири топшириғига асосан «Тошкент» автовокзалида тезкор штаб ташкил этилган.
Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан автовокзалнинг расмий саҳифалари орқали танишиш мумкин. Чипталарни автовокзал кассаларида ҳамда УзБус мобил иловаси орқали онлайн харид қилиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77717
Жамият
56703
Жамият
55925
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ