«Эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан бугун орзу-ниятларимиз рўёбга чиқди» – Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
15:33 / 19.03.2026 12 0

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

 

Зиёратгоҳнинг қоқ марказидан буюк ҳадис илми мутаффаккири бўлган бобомизнинг табаррук мақбараси ўрин олган.

 

Давлат раҳбари мақбарани зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

 

 

«Муборак Рамазон ҳайити арафасида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг руҳи покларига яна бир бор ҳурмат-эҳтиром бажо келтирмоқдамиз. Бухорий бобомиз Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба бўлган ҳадислар китобини яратиб, бутун ислом оламида шуҳрат қозонган улуғ сиймодир. Муқаддас заминимиз дунёга мана шундай машҳур алломани бергани билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

 

Эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан бугун орзу-ниятларимиз рўёбга чиқди. Бу бетакрор зиёратгоҳни Имом Бухорий бобомизнинг оламшумул мавқеига, юксак мақомига муносиб даражада бунёд этишга муяссар бўлдик. Мана шундай табаррук маскан барчамизга муборак бўлсин», деди давлат раҳбари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//