Эндиликда давлат идораларида қоғоз сарфига чеклов жорий этилади

Сақлаш
14:45 / 19.03.2026 7 0

Ўзбекистонда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни қисқартириш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда 18 март куни қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган, дея хабар берган Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

 

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилиб, уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қоғоз сарфига чекловлар жорий этилади.

 

2026 йил 1 майдан бошлаб эса республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади.

 

Шу билан бирга, принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади.

 

Қарорга мувофиқ, ҳар ойда бир марта «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилиши ҳам белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//