Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20-март куни нишонланади

Сақлаш
21:49 / 18.03.2026 10 0

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, Ўзбекистонда 2026-йил 20-март, жума куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

 

Қайд қилинишича, 20, 21 ва 22-март кунлари барча учун дам олиш куни бўлади.

 

23-март, душанба куни эса – ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун дам, 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни.

 

Шунингдек, байрам кунларида аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирлари ташкил этилади. Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошлар учун мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни йўлга қўйиш, бунинг учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўради.

 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилди. Қарор ижросини назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов ҳамда президент маслаҳатчиси Сардор Умурзаков зиммасига юклатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//