Жамият
Ўзбекистон Республикаси томонидан Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Қайд этилишича, “Айритом” чегара-божхона пости орқали 17 та юк автомашинасида жўнатилган беғараз ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон, ёғ, тез тайёрланадиган таомлар каби 11 турдаги озиқ-овқат ва 20 тонна турли тўқимачилик маҳсулоти, 500-1000 литр сув сақлайдиган идишлар ўрин олган.
.png)
Инсонпарварлик юкини расман топшириш маросими Ҳайратон шаҳрида бўлиб ўтди.
Маросимда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори ўринбосари Мавлавий Абу Идрис, Ташқи ишлар вазирлигининг Балх вилояти бўлинмаси раҳбарияти, шунингдек, Ҳайратон шаҳар ҳокимлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқига доимий кўрсатиб келинаётган эътибор, ғамхўрлик, амалий қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун самимий миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усманов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.
.png)
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77711
Жамият
56702
Жамият
55924
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ