Жамият
Шавкат Мирзиёев 18-март куни Самарқандга ташриф буюрди. Давлат раҳбари вилоятга ташрифини Самарқанд шаҳридаги Ёшлар креатив парки билан танишишдан бошлади.
Қайд этилишича, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда ҳар йили 16 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилмоқда. Жорий йил баҳорги мавсумда ҳам 6,3 миллион туп мевали ва манзарали дарахт, бута кўчатлари ўтқазиш режалаштирилиб, айни пайтда вилоятнинг барча ҳудудларида бу жараён давом этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон кўчасида жойлашган собиқ ҳарбий госпиталь ўрнидаги 5,4 гектар майдонда ҳам 70 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Ёшлар креатив шаҳарчаси ва жамоат боғи ташкил этилди.
.png)
Бу ерда маданий мерос объектлари рўйхатига олинган 5 та бино ва иншоот бўлиб, эндиликда улардан ёшлар учун замонавий ва рақамли кутубхона, кўп тармоқли ўқув маркази, креатив тўгараклар, сунъий интеллект, 3D моделлаштириш, робототехника ва киберспорт ўйинлари марказлари сифатида фойдаланилади.
Президент дастлаб “Profi deutsch” немис тилини ўқитиш ва имтиҳон маркази фаолияти билан танишди. Ушбу лойиҳанинг муҳим жиҳати “Telc” имтиҳон маркази Марказий Осиёда илк бор Самарқанд шаҳрида иш бошлаяпти. Марказда ёшлар немис тилини ўрганиб, халқаро “Telc” сертификатини олади. Сертификат соҳиблари Германияда дуал касбий таълимда ўқишини давом эттиради, бандлиги таъминланади. Жорий йилда бундай имтиҳон марказини мамлакатнинг яна бешта ҳудудида очиш режалаштирилган.
Давлат раҳбарига “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Лойиҳа доирасида 8-11-синф ўқувчиларига рақамли технологиялар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. Ўқувни муваффақиятли якунлаганларга махсус сертификат берилади.
.png)
Президент ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг лойиҳалари билан танишди. Жумладан, “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган “Эcо-счоолс Узбекистан” лойиҳасида иштирок этаётган ёш экофаоллар 2026-йил учун режалари ҳақида сўзлаб бердилар.
– Янги Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарни барпо этяпмиз, юқори даромадли иш жойлари очиляпти. Биз буни сизларга – билимли ёшларга ишониб қиляпмиз. Бунинг учун ҳар дақиқангиз келажагингиз учун хизмат қилсин, дўстингиз китоб бўлсин. Бирор билимни чуқур эгаллаш ва тўғри йўлни топиш учун инсонга диққат, сабр-тоқат, иштиёқ керак. Мана шу иштиёқингиз сўнмасин. Сизлар бераётган таклифлар бизнинг ислоҳотларимиз ғоясига мос, мен ҳар қандай таклиф ва ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрман, – деди Президент.
Самарқанд шаҳрида бундай замонавий таълим ва дам олиш масканларини кўпайтириш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
.png)
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77711
Жамият
56702
Жамият
55924
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ