Жамият
Фарғона водийсидаги метан заправкалар 19 мартдан бошлаб ишга тушади, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги. Метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда, пайшанба кунидан бошлаб узлуксиз ишлай бошланади.
17-март куни водийдан бошқа барча ҳудудда метан заправкалар соат 10:00 дан бошлаб, чеклов муддатисиз фаолият юритиши ҳақида маълумот берилганди.
Шунингдек, қисман ёки тўлиқ чекловлар ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб ҳаво ҳароратининг пасайгани учун вақти-вақти билан жорий этилган. Пропан (суюлтирилган газ) қуйиш шохобчалари, гарчи уларда навбатлар кузатилган бўлса-да, ишлашда давом этган.
Вазирлик қайд этишича, газга бўлган талаб ошган пайтда газ қувурларидаги босим пасаяди. Бундай даврда аҳоли, тиббиёт ва таълим муассасалари, жамоат транспортини газ билан таъминлаш устувор аҳамият касб этади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77711
Жамият
56702
Жамият
55924
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ