Жамият
Ўзбекистонда 2026-йилда Рамазон ва Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олиниши эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу йил 21-март, Наврўз байрами дам олиш кунига тўғри келади. Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20-март, жума кунига тўғри келса, (ҳозирча расман эълон қилинмади) ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун дам олади.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли ушбу дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу муносабат билан қуйидаги кунлар дам олинади:
20-март (жума) — Рамазон ҳайити – барча учун дам олиш куни;
21-март (шанба) — Наврўз байрами – барча учун дам олиш куни;
22-март (якшанба) — дам олиш куни;
23-март (душанба) — 5 дифференциал иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 дифференциал иш ҳафтасидагилар учун иш куни.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77711
Жамият
56702
Жамият
55924
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ