Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан кўп бўлган истеъмолчи электр учун тўлов қилолмайди

Сақлаш
16:54 / 17.03.2026 12 0

Президентнинг 2025 йил ноябрда қабул қилинган қарорига мувофиқ, Жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлигини ундиришда электр энергияси биллинг тизимига асосланган янги тартиб жорий этилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.

 

Янги тартибга билан солиқ қарзи 1 млн сўмдан ошган фуқаролар учун электр тўловларига вақтинчалик чеклов қўйилиши мумкин. Бунда фуқаролар бир неча босқичда огоҳлантирилади. Дастлаб солиқ ҳисобланганлиги ҳақида хабарнома тақдим этилади, кейин СМС орқали эслатма юборилади. Ушбу огоҳлантиришлар шунингдек, «Солиқ» мобил иловаси ва Ягона портал орқали ҳам амалга оширилади.

 

Шундан кейин ҳам қарздорлик бартараф этилмаса, солиқ органлари электр тўловларига чеклов киритилиши мумкинлиги ҳақида қўшимча СМС-хабарнома юборади. Фуқаролар махсус ҳавола орқали қарздорлик ҳолати ва огоҳлантириш босқичларини кузатиши мумкин. Барча огоҳлантиришларга қарамай қарз тўланмаса, электр энергияси учун тўлов амалга ошириш имконияти вақтинчалик чекланади. Қарздорлик тўлиқ қопланганидан сўнг эса чеклов автоматик тарзда дарҳол бекор қилинади.

 

Солиқ қўмитаси синов натижалари асосида 2026 йил 1-октабргача уни бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш бўйича таклиф киритиши лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//