Жамият
Яқин вақтларда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини янада замонавий ва қулай қилиш мақсадида «Ақлли бекатлар» ўрнатиш бошланади, деб хабар берди Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази.
Унга кўра, Инновацион бекатларда хавфсизлик ва қулайлик биринчи ўринда бўлади.
- Ҳар бир бекат марказлашган кузатув тизимига уланган 2 та видеокамера билан жиҳозланади
- Фавқулодда ҳолатлар учун «SOS» тугмаси ўрнатилади
- Имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади
Шунингдек, бекатларда автобуслар ҳаракат жадвалини кўрсатувчи электрон мониторлар, тезкор харидлар учун вендинг қурилмалари ҳам бўлади. Бу янгиликлар жамоат транспортидан фойдаланишни янада хавфсиз, қулай ва замонавий даражага олиб чиқади.
«Ақлли бекатлар» қаерларда ўрнатилиши ҳақда қўшимча маълумотлар Маркази томонидан эълон қилиб борилади.
Маълумот учун, ушбу Марказ Президентнинг «Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
77707
Жамият
56701
Жамият
55923
Жамият
50975
Жамият
//
Изоҳ йўқ