Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Рамазон ойида «Вақф» фонди орқали қарийб 20 минг нафар диний соҳа ходимларига 80 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам ажратилди.
Бундан тташқари, мамлакат бўйлаб таровеҳ намозларида Қуръон хатм қилинган қарийб 1800 та масжидда хизмат қилган 3600 нафардан ортиқ қориларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан ҳадя топширилиб, Уламолар кенгашининг 100 дан ортиқ фахрий аъзоларига ҳам 10 миллион сўмдан моддий рағбат берилди.
Мамлакатдаги барча жомеъ масжидларининг имом-хатибларига 7 млн сўм, мударрисларга 4 млн сўм, отинойи ва маҳалла муллаларига 2 млн сўмдан ҳадя берилди. Масжидларда фаолият юритувчи муаззин, қоровул ва масжид тозаловчиларга эса 1 млн сўмдан ажратилди.
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77946
Жамият
56846
Жамият
56077
Жамият
51124
Жамият
//
Изоҳ йўқ