Жамият
Ўзбекистон Республикаси томонидан Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик юки Эрон томонига етказилди.
.jpg)
Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олишда Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.
.jpg)
Тадбир давомида расмийлар Эрон халқига кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами ва юксак эътибор учун Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий миннатдорлик билдирдилар. Улар мазкур ташаббусни икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси эканини таъкидладилар.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77969
Жамият
56855
Жамият
56087
Жамият
51135
Жамият
//
Изоҳ йўқ