Иқтисод
“Реклама тўғрисида”ги қонунга аҳолига таклиф этиладиган кредитлар, жумладан, микроқарзлар рекламасида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи матн жойлаштирилиши шартлигини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида қизғин муҳокамалардан сўнг қўллаб-қувватланди.
Шунга кўра, мазкур қонун билан молиявий хавфлардан огоҳлантириш реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини ташкил қилиши лозим бўлади.
Шунингдек, кредит маҳсулотлари рекламасида истеъмолчиларга молиявий ҳолат ва тўлов қобилиятини тўғри баҳолаш, мазкур хизматлардан фойдаланиш ва қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бериш ҳамда қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Аксарият мамлакатларда кредит билан боғлиқ рекламаларда истеъмолчи “Эҳтиёт бўлинг, қарз сизга қимматга тушади!" мазмунида огоҳлантирилади.
Қонунчиликка киритилаётган янги норма аҳолининг кредит билан боғлиқ молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, қарз мажбуриятларини олишга нисбатан янада онгли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ