Жамият
Энергетика вазирлиги аҳоли истеъмолчилари 16–31 март кунлари яна қўшимча 50 куб метр табиий газга арзонлаштирилган нархда пул тўлашини маълум қилди.
Хабарга кўра, жорий ҳафтада кунлар исишини инобатга олиб бугун, 16 мартдан бошлаб 1 ноябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 октябргача) "базавий меъёр" амал қилади.
Март ойи учун эса маълум бир имтиёз берилади. Тушунтирилишича, бир ойлик 500 куб/метр базавий меъёр ойнинг биринчи ярми учун (1-15 март кунлари) тенг улушларда (пропорсионал) тақсимланганда 250 куб/метрни ташкил этади. Бир ойлик 100 куб/метр базавий меъёр ойнинг иккинчи ярми учун (16-31 март кунлари) тенг улушларда (пропорсионал) тақсимланганда 50 куб метрни ташкил этади ва мана шу 50 куб метр газ учун ҳам аҳоли истеъмолчилари базавий меъёр доирасида, яъни 1800 сўмдан эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширади.
«Табиий газ истеъмолидаги барча ҳисоб-китоблар бўйича келиб тушаётган мурожаатларга «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари тушунтиришлар беради», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Президент қарорларига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Жумладан, компенсация миқдори:
▪️ Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
▪️ Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб/метргача, бошқа ойларда 150 куб/метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77703
Жамият
56700
Жамият
55921
Жамият
50973
Жамият
//
Изоҳ йўқ