Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Сақлаш
11:28 / 16.03.2026 12 0

Ўзгидромет 20 мартгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

16–18 март кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 17-18 мартда Сурхондарё вилоятида ва 18 мартда Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

 

19 мартда республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларидаги айрим жойларда ёмғир ёғади.

 

20 мартда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ушбу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари +5– +10 даража илиқ, кундуз кунлари +15– +20 даража илиқ, ёмғир пайтида +13– +15 даража илиқ бўлади. Таъкидланишича, бундай ҳарорат фони март ойи ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин.

 

16-17 март кунлари республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида 16–18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 19 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +5– +10 даража илиқ, кундуз кунлари +17– +20 даража илиқ, 19 мартда +14– +17 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//