Жаҳон
Қирғизистонлик модель Шодия Исаева халқаро Vogue журналида қаҳрамонга айланди. Унинг Сеулда бўлиб ўтган мода ҳафталигидаги образи томошабинлар орасида резонансга сабаб бўлди, деб хабар берди Қирғизистоннинг Озодлик руҳи маҳаллий нашри.
Исаева мода намойишида бувасининг чопони ва бувисининг рўмоли билан ўзгача қиёфа тайёрлади. Шодиянинг сўзларига кўра, унда тўлақонли миллий костюм бўлмаган. Шу сабабли, яқинларидан қолган буюмлардан образ яратишига тўғри келган. Айнан шу самимийлик ва шахсий ҳикоя моделнинг подиумдаги чиқишини унутилмас намойиш сифатида кўрсатди.
Модель бунчалик катта эътибор кутмаганини таъкидлаб, ажиотажга сабаб бўлган ушбу чиқишини ҳаётидаги энг ёрқин ҳодисалардан бири бўлганини қайд этади ва ҳиссиётлари билан бўлишади:
“... ҳа, мен шокдаман! Барча янгилик сайтлари, нашрлар, телеграм ва телеканаллар мен ҳақимда гапираётганини ҳалигача ақлимга сиғдиролмаяпман. Кўплаб хабарлар, комплиментлар ва илиқ фикрлар оляпман”, – дейди у.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Спорт
77777
Жамият
56734
Жамият
55955
Жамият
51024
Жамият
//
Изоҳ йўқ