Жамият
Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.
Мазкур ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда бир қатор этика тамойиллари белгиланмоқда. Жумладан:
▫️ қонунийлик;
▫️ шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
▫️ тушунарлилик;
▫️ масъулият, жавобгарлик ва назорат;
▫️ адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
▫️ очиқлик ва шаффофлик;
▫️ маълумотлар ҳимояси;
▫️ ишончлилик ва хавфсизлик.
Таъкидланишича, қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаб қилинади:
▪️ инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;
▪️ соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.
Ҳужжатга кўра, сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчилар:
➖ улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши;
➖ сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;
➖ уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.
Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77702
Жамият
56700
Жамият
55920
Жамият
50971
Жамият
//
Изоҳ йўқ